Линклар

logo-print

Таиланд: намойишчилар чекина бошлади


Таиланд пойтахти Бангкокдаги норозилик намойиш иштирокчилари ҳукумат биноси олдига ўрнатган чодирларини тарк эта бошладилар.

Кеча пойтахт кўчаларида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида икки киши нобуд бўлди, 120 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Хавфсизлик кучлари намойишчиларнинг сўнгги таянч пунктини қуршовга олгандан сўнг мухолифат етакчилари норозилик намойишларини тўхтатишга қарор қилди.

Собиқ бош вазир Таксин Синаватра тарафдорлари амалдаги бош вазир Абхсит Вечачива истеъфосини талаб қилиб, 26 мартдан буён ҳукумат биноси олдида норозилик акциясини ўтказиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG