Линклар

Эрон раҳбари Женева анжуманида иштирок этади


БМТнинг билдиришича, Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ирқчиликка қарши кураш мавзуида келаси ҳафта Женевада иш бошлайдиган халқаро анжуманда иштирок этади.

Худди шундай анжуман бундан саккиз йил муқаддам Жанубий Африка республикасида ўтказилган. Мазкур анжуманда антисемитизм масаласи кун тартибига чиқарилганда АҚШ ва Исроил вакиллари анжуманни тарк қилган эди.

Айни пайтда Исроил ва яҳудийларнинг бир қатор ташкилотлари Женевада анжуман ўтказилишига кескин қаршилик қилиб келмоқда. Оқ уйнинг янги маъмурияти ҳозирча мазкур анжуманга ўз муносабатини билдирганича йўқ.
XS
SM
MD
LG