Линклар

Молдова мухолифати қайта сайлов талаб қилмоқда


Молдова мухолифати етакчилари 5 апрел кунги сайловда берилган овозларни қайта санаш жараёнини бойкот қилишини маълум қилди.

Кишинёвда ўтказилган қўшма матбуот анжуманида мухолифатдаги учта партия етакчилари мазкур парламент сайловларида жиддий қонунбузарликлар кузатилганини таъкидлаб, ҳукуматни қайта сайлов ўтказишга чақирдилар.

Сайловнинг расмий натижаларига кўра, президент Владимир Воронин етакчилигидаги Коммунистлар партияси парламентдаги 101 ўриннинг 61 тасини қўлга киритиб, ғалаба қозонган. Бироқ бу натижалар мухолифатнинг норозилик намойишларига сабаб бўлган.

Якшанба куни Молдова Конституциявий суди президент Владимир Воронин сўровини қондириб, парламент сайловида йиғилган овозларни қайта санашга кўрсатма берди.
XS
SM
MD
LG