Линклар

Обама иқтисод борасида чиқиш қилади


АҚШ президенти Барак Обаманинг Вашингтондаги Жоржтаун универститетида мамлакат иқтисоди борасида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Оқ уй вакилларининг билдиришича, Обама иқтисодни қутқариш учун ўз маъмурияти томонидан амалга оширилган ишлар ва келажакдаги режалар борасида ўртоқлашади.

Президент Барак Обама АҚШ иқтисодини қайта жонлантиришга оид ҳукумат дастури доирасида солиқларни қисқартириш ва ҳаражатларни камайтириш ҳисобига мамлакатда қўшимча уч ярим миллион ишчи ўринлари яратишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG