Линклар

logo-print

Қирғизистонда яна бир депутат ўлдирилди


Қирғизистон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, мамлакат парламенти депутати Санжар Қидиралиев маҳаллий вақт билан 16:55 да Бишкек шаҳридаги уйи ёнида отиб кетилган.

Бу суиқасд Бишкекнинг гавжум Ибраимов ва Бўкўнбаев кўчалари кесишган чорраҳада содир этилган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Қидиралиевнинг жасади моргга олиб кетилган.

1976 йилда туғилган Санжар Қидиралиев президент Бакиев асос солган “Оқ йўл” партиясидан қирғиз парламенти депутатлигига сайланган эди.
XS
SM
MD
LG