Линклар

logo-print

Медведев ишсизлар сони ошаётганидан ташвишда


Россия президенти Дмитрий Медведев мамлакатда ишсизлар сони ортиб бораётганидан жиддий ташвиш билдирди.

Москвада илмий тадқиқот институти вакиллари билан учрашган Медведев Россияда ишсизлар сони расмийлар башоратига қараганда анча тез фурсатда ортиб бораётганини таъкидлади.

Медведевга кўра, шу кунгача Россияда жами 2,2 миллион фуқаро ишсизлик марказларида расман рўйхатга олинган.

Айни пайтда Россия Молия вазири Алексей Кудрин Россия келаси йилда халқаро молия институтларидан қарз олиши мумкинлигини билдирди.

Давом этаётган глобал молиявий бўҳрон Россияни четлаб ўтмади. Россия иқтисоди таназзулга юз тутиб бораётган бир пайтда мамлакатдаги иш берувчилар минглаб ходимларни ишдан бўшатишга мажбур бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG