Линклар

logo-print

АҚШ расмийлари Зардорий қарорига қўшилмайди


Оқ уй маъмурияти Покистон президентининг мамлакат шимолий-ғарбидаги Сват водийсида шариат қонунлари жорий этиш қарорига қўшилмаслигини билдирди.

АҚШ президенти Барак Обаманинг матбуот вакили Роберт Гибс бу қарор минтақада демократия ва инсон ҳуқуқларини чеклайди, деб айтди.

- Қўшма Штатлар инсон ҳуқуқлари ва демократияни чеклаш эвазига Покистонда хавфсизлик таъминланади, деган фикрга қўшилмайди, деди Гибс.

Сват водийсида шариат қонунларини жорий этишга шу йилнинг феврал ойида Покистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасида бўлиб ўтган тинчлик музокаралари сўнгида келишиб олинган эди.

Тинчлик битимига мувофиқ, Покистондаги Толибон ҳаракати қуролсизланиши керак.

Танқидчилар ҳукуматни жангарилар райига бўйсунишда айблашмоқда. Уларнинг даъво қилишларича, тинчлик битими мамлакатда зўравонликларни янада кучайтириб юбориши мумкин.
XS
SM
MD
LG