Линклар

logo-print

Обама: қийинчиликлар ҳали олдинда


АҚШ президенти Барак Обама сешанба куни Жоржтаун университетида қилган чиқишида мамлакатни иқтисодий ва молиявий бўҳрондан олиб чиқиш йўлида машаққатли ишлар ҳали олдинда эканини таъкидлади.

Аммо, Оқ уй раҳбарига кўра, Америка иқтисодини қутқариш йўлида қилинаётган ишларда ўсиш белгилари кузатила бошлаган.

- Айримлар ҳукуматнинг иқтисодни қутқариш режасини “масъулиятсиз, кўп ҳаражат талаб қиладиган режа”, дея бюджет камомадида бизни айблашмоқда. Улар фикрича, ҳукумат ҳаражатларни ошириши эмас, камайтириши керак.

Лекин мен бу хусусда тортишмоқчиман. Яъни иқтисодий рецессия пайтида энг ёмони ҳаражатларни камайтиришдир ва буни ҳам сўл, ҳам ўнг фикрловчи иқтисодчилар эътироф этмоқдалар, деди Барак Обама.
XS
SM
MD
LG