Линклар

Эрон яна бир сунъий йўлдош учирмоқчи


Эрон навбатдаги сунъий йўлдошини фазога учириш ниятида. Бу ҳақда мамлакат президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод маълум қилди.

Хабарларга кўра, сунъий йўлдош 700-1500 километр радиусда ҳаракатланишга қодир ракета ёрдамида фазога олиб чиқилади. Ҳозирча парвоз санаси эълон қилинмаган.

Эрон ўзининг илк сунъий йўлдошини феврал ойида фазога учирган эди.

Эроннинг фазога ўз сунъий йўлдошини учиришга қодир бўлиши Ғарбнинг хавотирларига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, Эроннинг Исроил ҳудудига қадар етиб боришга қодир ракетага эга экани ҳам айтилади.

Аммо Теҳрон ҳукумати ракета учирилиши фақат тинч мақсадлар, жумладан, фазони тадқиқ этиш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG