Линклар

logo-print

Ўзбекистонда 1,7 тонна наркотик ёқилди


Жорий йилнинг 14 апрел куни Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати томонидан бангфурушликка қарши кураш доирасида мусодара этилган 1711 кг наркотик йўқ қилинди. Бу ҳақда Gazeta.uz сайти Ўзбекистон МХХ матбуот марказига таянган ҳолда хабар қилади.

Банг моддаларини ёқиш жараёнида Наркотикларни назорат қилиш бўйича давлат комиссияси аъзолари, ҳуқуқ-тартибот ва суд органлари ходимлари, БМТ, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозир бўлганлар.

Ўзбекистонда шу йўл билан 1994 йилдан буён 42 тонна банг моддаси йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG