Линклар

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли калтакланди


15 апрел куни эрталаб ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева ўзи яшайдиган уй йўлаги олдида калтаклаб кетилган.

CA-NEWS сайтининг жабрланувчи сўзларига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси раҳбари Урлаевага икки киши ҳужум қилган, улардан бирининг қўлида пичоқ бўлган.

Хайриятки, совуқ қуролни ишга солган ҳужумчилар ҳуқуқ фаолини жароҳатлай олмаганлар. Аммо Урлаева бошига ва кўкрагига бир нечта зарба еган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, ҳужумчилар Урлаевадан мамлакатни тарк этишни талаб қилганлар.
XS
SM
MD
LG