Линклар

Омбудсман қўшимча ваколатларга эга бўлди


Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсманга айрим қўшимча ҳуқуқлар берилди, деб ёзади NewsUz.Com.

Жиноят-ижроия кодексининг 18-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, эндиликда шикоятларни ўрганиш ёки ўз ташаббуси билан маҳкумлар турмушини текшириш учун Омбудсман бемалол жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюриши мумкин.

Шунингдек, янги ўзгартишга кўра, маҳкумлар томонидан Омбудсман номига ёзилган шикоятлар бундан буён цензура қилинмайди.
XS
SM
MD
LG