Линклар

logo-print

Медведев: рус демократияси “реабилитация”га муҳтожмас


Россия президенти Дмитрий Медведев фаровонлик ёки демократия ўртасида танлов бўлиши мумкин эмаслигини айтди.

“Новая газета” рўзномасига берган интервьюсида Медведев россияликлар иқтисодий фаровонлик ва барқарорлик эвазига ўз эркинлиги ва ҳуқуқларидан воз кечгани ҳақидаги гапларни рад қилди. Медведев Россияда демократия “реабилитация”га муҳтож эмаслигини айтди.

Кремл расмийларининг айтишича, Россия президенти “Новая газета”га хайрихоҳлик белгиси сифатида интервью берган.

Сўнгги ўн йил ичида “Новая газета”нинг тўрт нафар мухбири, жумладан, таниқли журналист Анна Политковская ҳам суиқасд қурбони бўлди.
XS
SM
MD
LG