Линклар

КХШТ кибержиноятчиликка қарши курашни кучайтмоқда


Коллектив хавфсизлик шартномасига аъзо давлатлар кибернетик жиноятларга қарши “Прокси” номли кенг кўламли амалиёт ўтказмоқда. Буни Россия Ички ишлар вазири Рашид Нургалиев Ереван шаҳрида журналистларга маълум қилди.

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, биргина ўтган йилнинг ўзида шу каби операция натижасида интернетда 610 та бузғунчи манбанинг фаолияти тўхтатилган, 270 та жиноий иш очилган ва 325 та жиноят содир этилишининг олди олинган. Нургалиев кибернетик жиноятларга қарши амалиётлардан кейин вазият анча яхшиланишини айтди.
XS
SM
MD
LG