Линклар

logo-print

ЕИ вакили турк-арман чегарасини очишга чақирди


Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ бўйича махсус вакили Питер Семнеби Туркияни Арманистон билан бўлган чегарани очишга чақирди.

Ўтган ҳафта АҚШ президенти Туркияга сафари чоғида Анқара расмийларини Арманистон билан чегарани очишга чақирган эди.

Семнеби фикрича, Туркия-Арманистон муносабатларининг яхшиланиши минтақага манфаат келтиради ва Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлидаги умидни кучайтиради.

Ўтган йили Туркия ва Арманистон дипломатик алоқалар ўрнатиш борасида юқори даражада музокаралар бошлаган эди.

Туркия Озарбайжонни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1993 йилда Арманистон билан чегарани ёпиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG