Линклар

Қароқчилар яна бир кемага ҳужум қилди


Сомали атрофида кемаларга тажовуз қилаётган денгиз қароқчилари Америкага қарашли яна бир юк кемасига ҳужум қилди. Бу шу ҳафтада қароқчилар хориж кемасига уюштирган иккинчи ҳужумдир.

15 апрел куни ҳужум уюштирилган кема соҳибига кўра, қароқчилар юк кемасига қарата гранатомёт ва автоматлардан ўт очган, аммо улар кема бортига чиқишга муваффақ бўлолмаган.

Якшанба куни Қўшма Штатларнинг махсус денгиз кучлари уч қароқчини ўлдириб, гаровдаги АҚШ кемаси капитанини озод қилган эди. Бунга жавобан қароқчилар Америка кемаларини нишонга олиш билан таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG