Линклар

Медведев "Новая газета"га интервью берди

  • Ҳасанжон

Медведевнинг матбуот котиби Наталья Тимаковага кўра, Россия президенти бу нашрни “маънавий қўллаб-қувватлаб қўйишни истагани учун” интервью берган.

Медведевнинг матбуот котиби Наталья Тимаковага кўра, Россия президенти бу нашрни “маънавий қўллаб-қувватлаб қўйишни истагани учун” интервью берган.

"Фаровонлик ёки демократия ўртасида танлов бўлиши мумкин эмас". "Россия демократияси реабилитацияга муҳтож эмас". Булар Россия президенти Дмитрий Медведевнинг “Новая газета” саволларига берган жавобларидан айрим парчалардир.

Дмитрий Медведев Россия президенти этиб сайланганидан бери мамлакатдаги газеталар ичида биринчи бўлиб “Новая газета”га интервью берди.

Газетанинг 15 апрель кунги сонида чоп этилган интервьюсида Медведев "россияликлар иқтисодий фаровонлик ва барқарорлик эвазига ўз эркинлиги ва ҳуқуқларидан воз кечди" деган мазмундаги гапларни рад этди.

Россиялик сиёсий таҳлилчи Александр Кинев фикрича, интервью учун Медведевнинг айнан “Новая газета”ни танлагани бежиз эмас.

- Аввало, интерью чиққанининг ўзи қизиқ. Интервьюнинг айнан шу газетага берилгани ҳамда суҳбат матнидан унинг юмшоқ оҳангларда ўтгани сезилиб тургани рамзийдир. Менимча, энг асосийси шу. Бошқа ҳамма нарса иккинчи даражали. Чунки интерьвю матнида бошқа рамзий баёнотлар йўқ, дейди россиялик таҳлилчи Озодлик радиосига берган интервьюсида.

“Новая газета” нозик мавзуларда журналистик суриштирув асосида мақолалар чоп этишга ихтисослашган газета. Сўнгги 10 йил давомида газетанинг тўрт нафар мухбири¸ жумладан, таниқли журналист ва ҳуқуқ фаоли Анна Политковская ҳам ўлдириб кетилди.

Россиянинг собиқ президенти, ҳозирда бош вазир Владимир Путин “Новая газета”га ҳеч қачон интервью бермаган.

Бироқ Медведевнинг матбуот котиби Наталья Тимаковага кўра, Кремлнинг янги раҳбари бу нашрни “маънавий қўллаб-қувватлаб қўйишни истагани учун” интервью берган.

“Новая газета”да чоп этилган президент Медведевнинг интервьюсида гап асосан фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқлари, ички сиёсат, бюрократияни назорат қилиш, адлия тизими ва ҳозир қамоқда жазо муддатини ўтаётган собиқ нефт олигархи Михаил Ходорковский иши юзасидан давом этаётган тергов ҳақида гап борган.

Медведевдан Ходорковскийнинг иши юзасидан ўтказилаётган тергов-суриштирув борасида сўралганида, Россия раҳбари мамлакатда адлия тизими мустақил эканини айтиб, Ходорковскийнинг иши қандай натижа билан тугашини олдиндан башорат қила олмаслигини айтган.

Оммавий ахборот воситаларини цензура қилиш ҳақида сўралгани президент Медведев “бир томондан интернет ривожини таъминловчи, бошқа томондан интернет технологияси орқали содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш ўртасида муайян мувозанат топилиши керак"лигини айтган.

Шунингдек, Медведев ўзи ҳам интернет ишқибозларидан бири эканини ва ундан ўзи ҳар куни фойдаланишини айтган.

Дмитрий Медведев билан интервью ўтказган “Новая газета” газетаси бош муҳаррири Дмитрий Муратов Озодлик радиосига Кремл раҳбари билан суҳбатлашганидан мамнун эканини айтди.

- Мен бу интервьюни худди Ленин билан бўлган унутилмас учрашув каби тақдим этишни хоҳламаган бўлардим. Бу иш юзасидан узоқ, батафсил, жиддий интервью бўлди. Бу жуда яхши.

Энди бошқа материаллар юзасидан ишни давом эттиришимиз керак. Ҳаёт давом этади, дейди “Новая газета” газетаси бош муҳаррири Дмитрий Муратов.
XS
SM
MD
LG