Линклар

Теҳрондан ҳамон жавоб йўқ


Эрон ядровий масалада музокараларни тиклаш борасидаги жаҳоннинг етакчи давлатлари таклифига ҳануз жавоб қилмаган. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтонда Европа Иттифоқи вакили Хавьер Солана билан музокаралар сўнггида маълум қилди.

Клинтон хоним Қўшма Штатлар Эрон билан мулоқотга тайёр экани, аммо бу давлат уранни тўйинтириш ишларидан воз кичиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Чоршанба куни Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод мамлакати ядровий дастури борасида юзага келган тортишувни ҳал қилиш учун янги музокаралар ўтказишга тайёрлигини айтиб, бу борада ўз таклифларини БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германиядан иборат гуруҳга тақдим этишини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG