Линклар

Пхеньян америкалик экспертларни ҳайдамоқда


Шимолий Корея ҳукумати Ёнбондаги ядровий реакторда кузатиш ишларини олиб бораётган америкалик экспертларни мамлакатдан ҳайдамоқда. Бу ҳақда маълум қилган АҚШ Давлат Департаменти расмийси Роберт Вуд маълум қилди.

- Пхеньян ҳукуматининг бу қадами ортга ташланган қадамдир ва биз бундан ташвишдамиз. Шимолий Корея бундай қарорни бера туриб, буни оқибатларини ҳам ўйлаши керак. Шимолий Корея бундай ҳатти-ҳаракати билан ўзини-ўзи яна ҳам изоляция ботқоғига ташламоқда, деди Роберт Вуд.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореянинг узоқ масофага учадиган ракета синови ўтказганини кескин қоралагандан сўнг расмий Пхеньян бунга жавобан ўз ядровий дастурини қайта бошлашга қарор қилди ва ядровий масалада олиб борилаётган олти томонлама музокараларда қатнашмаслигини ҳам билдирди.
XS
SM
MD
LG