Линклар

Турк мулозими Ереванга боради


Туркия Ташқи ишлар вазири Али Бобожон Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти йиғинида қатнашиш учун бугун Арманистон пойтахти Ереванга ташриф буюради.

Али Бобожоннинг ушбу ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар илиқлашаётгани белгиси сифатида кўрилмоқда.

“Арманлар қатлиоми” деб айтиладиган ҳодиса ҳақидаги баҳс-мунозаралар боис Туркия ва Арманистон дипломатик муносабатларга эга эмас.

1993 йилги Тоғли Қорабоғ можароси ортидан эса Туркия Озарбайжонга дастак белгиси ўлароқ Арманистон билан чегараларини ёпган эди.
XS
SM
MD
LG