Линклар

logo-print

АҚШ қароқчиларга қарши курашни мувофиқлаштирмоқчи


Қўшма Штатлар “Ҳинд уммонида денгиз қароқчилигига қарши мувофиқлаштирилган тарзда чора кўрилиши лозим”, демоқда.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон қароқчиликни жиловлашга қаратилган режани эълон қиларкан, кемалар қатновининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида халқаро ҳаракатларни кенгайтириш, денгиз қароқчиларининг банкдаги ҳисобларини музлатиш, кемачилик ширкатларининг ўз-ўзини муҳофаза қилиш ишларини мукаммаллаштириш ва Сомалидаги вазиятни яхшилаш зарурлигини таъкидлади.

Охирги ҳафталарда денгиз қароқчилари инсонпарварлик юклари ортилган бир неча йирик кемаларга ҳужум қилди.

АҚШ ҳарбий денгизчиси эса бир неча кун давомида сомалилик қароқчилар тарафидан гаровда ушлаб турилди. Капитан Ричард Филипс ўтказилган махсус амалиёт натижасида озод этилди.
XS
SM
MD
LG