Линклар

logo-print

Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди


Ҳиндистонда бугун парламент сайловларининг биринчи босқичи ўтказилмоқда. Келаси бир ой мобайнида бешта босқичда ўтказиладиган овоз беришда сайлаш ҳуқуқига эга 700 миллион ҳиндистонлик қатнашиши кутилмоқда.

Мамлакат бўйлаб сайловнинг тинч ўтишини таъминлаш ва маочиларнинг сайловни бузишга қаратилган эҳтимолий уринишларини бартараф этиш учун икки миллион полициячи жалб этилган.

Сайловда беллашаётган асосий сиёсий кучлар иқтидордаги Ҳиндистон Миллий Конгресси ҳамда Мухолифатдаги "Бхаратия Жаната" деб номланган ҳинду миллатчилари партиясидир.
XS
SM
MD
LG