Линклар

Грузияда ҳарбий машқлар ўтказилади


Грузияда май ойида мамлакат ҳарбий кучларининг НАТО билан ҳамкорликдаги машқлари ўтказилади.

“6 майдан 1 июнгача ўтадиган ҳарбий машқларни ўтказишдан мақсад Шимолий Атлантика ҳарбий уюшмасига аъзо давлатлар ва ташкилотга ҳамкор давлатлар ҳарбий бўлинмаларининг биргаликда ишлаш малакасини оширишдир”, дейилади НАТО тарқатган баёнотда.

Ҳарбий машқларда НАТОга аъзо 19 давлатдан 1300 ҳарбий қатнашади. Ҳозирча Грузияда бўладиган ҳарбий машқлар хусусида Россия тарафидан муносабат бўлгани йўқ.
XS
SM
MD
LG