Линклар

Чехия консуллиги вақтинча ишини тўхтатди


Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими ишининг бир ҳафтага тўхтатилиши ҳақида эълон қилди.

Чехия ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинишича, консуллик бўлими “фавқулодда ва тушунтириб бўлмайдиган вазият сабабли” 2009 йилнинг 15 апрелидан 22 апрелигача ишламайди. Сайтда бу ҳолатга боғлиқ бошқа тафсилотлар берилмаган.

Айни пайтда мазкур хабарда виза олиш учун консулликка ҳужжат топширганларнинг навбати куйиб кетмаслиги, шунчаки бу жараён бир ҳафтага кечиктирилиши маълум қилинган.
XS
SM
MD
LG