Линклар

Ажнабийлар содир этган жиноят сони кўпайди


Ўзбекистонда хориж фуқаролари томонидан содир этилаётган жиноятлар сони кўпайиб бормоқда, дея хабар қилади NewsUz.Com сайти мамлакат ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда.

Вазирлик маълумотига кўра, 2009 йилнинг дастлабки уч ойи мобайнида жами 72 нафар чет элликка нисбатан жиноят ишлари очилган. Жумладан, йил бошидан буён 32 нафар тожикистонликка нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, Қозоғистоннинг 8 нафар, Қирғизистон ва Россиянинг 7 нафардан фуқароси турли жиноятларни содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноят содир этганлиги учун қўлга олинганлар орасида Афғонистон Ислом Республикаси, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Исроил давлатларининг фуқаролари ҳам бор.

Бу фуқаролар қотиллик, қасддан жароҳат етказиш, талончилик, одам савдоси ва бангфурушлик каби жиноятларда айбланмоқдалар.
XS
SM
MD
LG