Линклар

logo-print

Россия Чеченистондаги амалиётларни тўхтатди


Россия Чеченистонда қарийб ўн йил мобайнида олиб борилган аксилтеррор амалиётларини расман тўхтатганини эълон қилди.

Россия оммавий ахборот воситалари хабарларида айтилишича, бу борада мамлакат президенти Дмитрий Медведев топшириқ берган.

Ўтган ҳафта Россия президенти Чеченистондаги вазият анча барқарорлашгани ва бу ерда жорий этилган бир қатор чекловларни бекор қилиш фурсати келганини таъкидлаган эди.

Россия Совет Иттифоқи қулагандан буён Чеченистонда қуролли исёнчиларга қарши икки марта ҳарбий кампания олиб борган.

Интерфакс ахборот агентлиги Россия расмийларига таяниб, 20 мингга яқин ҳарбий ва милиция ходимлари Чеченистондан чиқарилиши мумкинлигини маълум қилди.

Айни пайтда Чеченистон президенти Рамзан Қодиров расмий Москва ҳаракатларини олқишлади.

XS
SM
MD
LG