Линклар

logo-print

Вашингтон Фаластин давлати ташкил этилиши тарафдори


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл расмий Вашингтон Фаластин давлати ташкил этиш тарафдори эканини яна бир бор таъкидлади.

АҚШ расмийси бу ҳақда Исроилнинг янги Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман билан ўтказилган музокаралардан сўнг маълум қилди.

Авигдор Либерман Исроил билан ёнма-ён Фаластин давлати ташкил этилишига қаршилик қилиб келмоқда.

Яқин Шарқ бўйлаб сафар қилаётган Жорж Митчелл жума куни Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG