Линклар

Россия Грузиядаги ҳарбий машқларга қарши


Россия НАТОни келаси ой Грузияда режалаштирган ҳарбий машғулотларни қолдиришга ёки умуман бекор қилишга ундамоқда.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидича, май ойидан бошлаб июнга қадар ўтказилажак бу машғулотлар минтақадаги бунингсиз ҳам оғир вазиятни янада кескинлаштириши мумкин.

Россиянинг НАТОдаги доимий вакили Дмитрий Рогозин эса НАТО машғулотларини провокация, дея таърифлади.
XS
SM
MD
LG