Линклар

Анбарда ҳарбий база нишонга олинди


Ироқнинг Анбар вилоятида ҳарбий база олдида содир этилган портлашда камида 11 киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Гувоҳларнинг билдиришича, бугунги хуруж худкуш шахс томонидан содир этилган.

15 апрел куни ҳам Ироқнинг Киркук шаҳрида худкуш томонидан уюштирилган ҳужумда полициянинг камида ўн нафар ходими нобуд бўлганди.

Ҳозирча ушбу хуружлар учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG