Линклар

logo-print

Назарбоев Хитой сафарини давом эттирмоқда


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бугун Пекинда Хитой халқ вакиллари мажлиси раиси Ву Бангоу билан учрашди.

Хитой нашрлари Ву Бангоунинг "икки давлат ўртасидаги алоқалар ҳар қачонгидан ҳам юқори даражада", деган сўзларини иқтибос ўлароқ келтирди.

Хитой расмийсига кўра, Пекин ва Остона энергетика ва транспорт соҳаларидаги муносабатларни янада ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Хабарларга кўра, Қозоғистон раҳбари бугунги учрашувда расмий Остона минтақада терроризмга қарши кураш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларга содиқ қолажагини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG