Линклар

logo-print

Баҳорнинг ярми ўтди. Нима иш қиламан?

  • Сарвар Усмон

Россияда ишлаётган ўзбек мигрантларининг гувоҳлик беришларича, сўнгги пайтларда меҳнат муҳожирлари олаётган иш ҳақи миқдори сезиларли даражада камайган.

Россияда ишлаётган ўзбек мигрантларининг гувоҳлик беришларича, сўнгги пайтларда меҳнат муҳожирлари олаётган иш ҳақи миқдори сезиларли даражада камайган.

11 февраль куни "Баҳор келса¸ нима иш қиламан?", 17 март куни "Баҳор келди, нима иш қиламан?" деган сарлавҳалар остида бир мавзудаги икки мақолани эътиборингизга ҳавола қилган эдик.

Мазкур мақолалар Россиянинг турли шаҳарларида ишлаётган меҳнат мигрантларининг ҳаёти, уларнинг турмушига иқтисодий инқирознинг таъсири тўғрисидаги ҳикоялар эди.

Сўнгги ҳикоямиздан бери яна бир ой ўтди. Қаҳрамонларимиздан хабар олиш пайти келди. Демак, баҳорнинг ярми ҳам ўтди...

Озодлик:
Бир ойдан бери нима ўзгарди? Аҳвол яхши томонга ўзгардими ëки яна ëмонлашдими?

- Ëмонлашди-да ҳозир.

Бу аввалги икки эшиттиришимизнинг уч қаҳрамонидан бири - Новосибирскдаги Ҳамидахон.

Ҳамидахон: Ишлаëтганларнинг ҳаммаси қийналишганидан уйига кетишаяпти.

Озодлик: Нима иш оғир бўлиб кетдими? Иш илгари енгилроқмиди?

Ҳамидахон: Йўқ¸ иш бир хилда. Иш бир хилда кетаяпти.

Озодлик: Нимасига қийналади улар?

Ҳамидахон: Фуқаролиги борлар бемалол ишлаяпти. Ишга рухсатномани ҳам бир йилдан уч ойга камайтиришганини айтган эдим. Шу уч ой қилингандан кейин одамларга озгина қийинчилик тушиб қолди. Кўпчилик сокрашениега тушиб қолди. Ойликлар тушиб кетди.

Озодлик: Кейинги бир ойдан бери ойлик яна ҳам пасайдими?

Ҳамидахон: Ҳа¸ ойликлар яна ҳам тушиб кетди.

Озодлик: Бир йил олдин мигрант ишчи учун қанча ойлик нормал ҳисобланарди?

Ҳамидахон: Масалан, бизда энг баланди 40 минг рубль олаëтганлар ҳам бор эди. Булар кимлар энди? Эркаклар¸ шофëрлик қилаëтган эркаклар. Завод¸ ошхонада ишлайдиганлар 12-13-16-17-18 минг олишар эди.

Озодлик: Олишар эди.

Ҳамидахон: Ҳа¸ олишар эди.

Озодлик: Ўша ойликлар кейинги ойларда қанчага тушиб қолди?

Ҳамидахон: 15-16-17 минг олаëтганлар 10 мингга тушиб қолди.

Озодлик: 40 мингчиларчи?

- 40 мингни эшитмадиму¸ кеча 30 минг ойлик оладиган одам билан гаплашдим - 20 мингга тушиб қолибди ойлиги¸ деди Новосибирскда ишлаëтган Ҳамидахон.

Унинг айтишича, уйига қайтиб кетаётган ўзбекистонликлар қанча кўп бўлса, Новосибирскка келаётганлар ҳам шунчалик кўп.

Февраль ойидаги лавҳамиз меҳмони, Челябинскда ишлаётган Дилфузахонни мартда тополмаган эдик.

Бу сафар топдик. Лекин шамоллаб қолган экан, саволларимиз билан қийнаб ўтирмадик.

Навбатдаги суҳбатдошимиз Москва областида ишлаётган Муҳаммаджон.

Озодлик: Бир ойдан бери шахсан сизнинг ҳаëтингизда нима ўзгарди?

Муҳаммаджон: Энди албатта¸ тирикчилик қилиш оғирроқ бўлиб қолди. Кеча озгина ҳаракат қилиб, 100 доллар пул топган эдик. Эски банкимизга борсак¸ у ерлар ҳам ҳувиллаб қолган. Топширадиган одам йўқ. Ўша 100 долларни бир амаллаб жўнатиб юбордик.

Озодлик: Демак¸ сўнгги бир ойнинг ичида Ўзбекистонга 100 доллар жўната олдингиз.

Муҳаммаджон: Ҳа¸ шунақа деса бўлади.

Озодлик: Ўтган йил шу пайтларда неча пулдан жўнатар эдингиз?

Муҳаммаджон: Илгари дадил 250-300 доллар жўната олардик.

Озодлик: Мумкин бўлса¸ пулни нимадан топаëтганингизни айтсангиз. Бировнинг қўлида ишлайсизми ëки...

Муҳаммаджон: Бу масалада мен тушуниб қолдим-да. Ҳозир бировнинг қўлида ишласангиз, олдин ҳам ëмон муносабат бор эди, энди ҳозир шу томонини асаблар кўтара олмай қолди. Ўзимиз ҳаракат қилиб¸ бир нарсалар қилиб, ўша ерга маҳсулотни олиб чиқиб бераяпмиз. Фақат ўзимизнинг пулимизга бир нарсалар қилиб олиб чиқиб бераяпмиз, у ëғи расчëт қилаяпти. Шу асосда ишлаяпмиз.

Озодлик: Демак бир егулик тайëрлайсиз¸ сотиб беришади.

- Санкнижкаларини қилганмиз. Олдин ҳам бор эди. Тиббий текширувдан ўтганмиз¸ ҳамма нарса жойида. Бошқа иложи қолмади. Бир ерга борсанг, иш бермайди¸ дейди Муҳаммаджон.

Ундан ҳам Новосибирскда ишлаб юрган Ҳамидахондан эшитганимизга ўхшаш гапни эшитдик: Россиядан қайтиб кетаётганлар кўп, кетганлар ўрнига келаётганлар ҳам оз эмас.

Фақат Россияга бораётганлар учун тайинли иш йўқ.

Муҳаммаджон: Қишдан бери биз турган жойда болалар анча кўпайиб қолди. Кўча-кўйда кўрамиз¸ юришибди. Ишлаëтганлар бор¸ ишламаëтганлар бор. Ҳовлима-ҳовли юриб¸ “иш борми?” деб юрганларни кўрдик.

Озодлик: Бир йил олдин ҳовлима-ҳовли юриб, иш излаш бормиди?

- Бир йил олдин бунақа нарсани кузатмаган эдик¸ дейди Москва областида ишлаётган Муҳаммаджон.

Туркум лавҳаларимизнинг яна бир қаҳрамони февралда - Москвадалигида танишганимиз, мартда Волгоградга кўчиб ўтган, минибус ҳайдовчиси Ҳамидилло эди.

Уни бу сафар топа олмадик.

Ҳамидилло билан бир ойдан кейин тайёрлайдиганимиз – 4-лавҳамизда сўзлашмоқчимиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG