Линклар

АҚШ аскарига умрбод қамоқ жазоси тайинланди


Тўрт ироқлик маҳбусни ўлдирганликда айбдор топилган АҚШ ҳарбийсига умрбод қамоқ жазоси тайинланди.

АҚШнинг Германиядаги ҳарбий суди сержант Жон Хатлейни 2007 йилда Ироқда тўрт ироқликни қасддан ўлдирганликда айбдор, деб топди.

Сержант Хатлей кейинчалик авф этилиш ҳуқуқига эга.

Мазкур иш бўйича америкалик яна икки аскарга ҳукм чиқарилиб, улардан бирига умрбод қамоқ жазоси тайинланган, иккинчиси эса 35 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
XS
SM
MD
LG