Линклар

НАТО: Россия хавотири асоссиз


НАТО Грузияда келаси ой ўтказилажак ҳарбий машқлар хусусида Россиянинг билдирган хавотирлари асоссиз, демоқда.

НАТО вакилининг айтишича, бу ўқув-машқлари анчадан бери режалаштирилган ва у тактик хусусиятга эга бўлиб, машқлар пайти танклар ҳамда оғир техникадан фойдаланилмайди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров май ойидан бошлаб июнга қадар ўтказилажак бу машқлар минтақадаги бунингсиз ҳам оғир вазиятни янада кескинлаштириши мумкин, деб айтган.

Россиянинг НАТОдаги доимий вакили Дмитрий Рогозин эса НАТО машғулотларини провокация, дея таърифлаган.

НАТОнинг “Тинчлик учун ҳамкорлик” дастури доирасида ўтказилажак ҳарбий машқларда 19 давлатдан 1300 ҳарбий қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG