Линклар

logo-print

Чеченлар байрам қилди


Чеченистонда аксилтеррор амалиётлари тўхтатилгани муносабати билан халқ сайиллари бўлиб ўтди.

Пайшанба куни Россия президенти Дмитрий Медведев Чеченистонда қарийб ўн йил мобайнида олиб борилган аксилтеррор амалиётларини расман тўхтатиш ҳақида топшириқ берди.

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров буни “тарихий воқеа” дер экан, 16 апрел ҳар йили мамлакатда байрам қилинишини билдирди.

Россия қўшинлари Совет Иттифоқи қулаши ортидан чечен исёнчиларига қарши икки марта жанг олиб борди.

Ўтган ой Россия президенти Медведев Чеченистонда вазият барқарорлашганини қайд этиб, чекловлар юмшатилишини айтган эди.

Бундан буён Чеченистонда терроризмга қарши амаллар Россиянинг бошқа минтақаларидаги каби умумий тартибда олиб борилади.
XS
SM
MD
LG