Линклар

logo-print

Туркия-Арманистон муносабатлари тикланмоқда


Туркия ва Арманистон ўзаро муносабатларни тиклаш арафасида. Бу ҳақда ҳар икки давлат ташқи ишлар вазирлари Еревандаги учрашув пайти таъкидлашди.

Арманистон ташқи ишлар вазири Эдуард Налбандян Туркия билан чегаралар яқин келажакда очилишига умид билдирди.

Унинг туркиялик ҳамкасби Али Бобожон эса Анқара Ереван билан муносабатларни яхшилаш истагида эканини билдирган. Аммо, учрашув натижасига кўра, ҳеч қанақа ҳужжат имзоланмаган.

“Арманлар қатлиоми” деб айтиладиган ҳодиса ҳақидаги баҳс-мунозаралар боис Туркия ва Арманистон дипломатик муносабатларга эга эмас.

1993 йилги Тоғли Қорабоғ можароси ортидан эса Туркия Озарбайжонга дастак белгиси ўлароқ Арманистон билан чегараларини ёпган эди.
XS
SM
MD
LG