Линклар

logo-print

Ҳиндистонда сайловнинг биринчи босқичи якунланди


Ҳиндистонда парламент сайловларининг биринчи босқичи бўйича овоз бериш ниҳоясига етди.

Мамлакат расмийларига кўра, маочиларнинг ҳужумларига қарамай, овоз беришда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 60 фоизи қатнашган.

Сайловларни бойкот қилиш чақириғи билан чиқаётган маочиларнинг ҳужумлари Ҳиндистоннинг тўртта штатида қайд этилди ва натижада 17 одам ҳалок бўлди.

Овоз бериш келаси бир ой мобайнида бешта босқичда ўтказилади.

Сайловда беллашаётган асосий сиёсий кучлар иқтидордаги Ҳиндистон Миллий Конгресси ҳамда мухолифатдаги "Бхаратия Жаната" деб номланган ҳинду миллатчилари партиясидир.

Сайлов натижалари 16 май куни маълум бўлади.
XS
SM
MD
LG