Линклар

Обама Мексикага борди


АҚШ президенти Барак Обама Мексикага ташриф буюрди. Бу унинг президентлик лавозимида Лотин Америкага қилаётган биринчи сафаридир.

Мехикода мамлакат президенти Фелип Калдерон билан ўтказган сўзлашувлар сўнгида Обама наркотиклар ноқонуний савдосига қарши биргаликда курашиш лозимлигини таъкидлади ва Мексикага қурол-аслаҳа етказилиши устидан кучли назорат ўрнатилишини ваъда қилди.

Бугун АҚШ президенти Барак Обама Тринидад ва Тобагода ўтадиган Америка саммитида қатнашади.
XS
SM
MD
LG