Линклар

logo-print

Терговчилар жазоланмайди, лекин қийноққа чек қўйилади


Террорчиликда гумон этилган маҳбусларни сўроқ пайти қийнаган АҚШ махсус хизмати ходимлари жавобгарликка тортилмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обаманинг пайшанба куни тарқатилган баёнотида билдирилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Гуантанамо базасидаги қамоқхонада сақланаётган маҳбусларга кўрсатилаётган муносабатларнинг айримлари "қийноқ" мезонларига тўғри келишини айтишади.

Барак Обама баёнотида айтилишича, терговчилар Адлия вазирлиги тарафидан берилган тавсиялар асосида иш кўришган ва улар жавобгарликка тортилмайди.

Оқ уй раҳбари бундан буён тергов чоғида бундай усуллар қўлланилишига чек қўйилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG