Линклар

logo-print

ҲРВ Ўзбекистон ҳукуматини тергов ўтказишга чақирди


Ҳюман Райтс Вотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини ҳуқуқ фаоли Елена Урлаеванинг Тошкентда калтакланиб кетиши юзасидан текширув ишлари олиб боришга ундади.

Елена Урлаеванинг уйи олдида 15 апрел куни рўй берган ҳодисада иккита барзанги йигит кутилмаганда ҳуқуқ фаолига ҳужум қилиб, бир неча дақиқа давомида калтаклаган. Урлаеванинг таъкидича, ҳужум қилган шахслар ундан Ўзбекистонни тарк этишни талаб қилган.

Айни пайтда Ҳюман Райтс Вотч ташкилоти Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаолларига нисбатан тазйиқлар ортиб бораётганидан ташвиш билдирди.


XS
SM
MD
LG