Линклар

Россияда миллатчилар фаоллашди


Жорий йил бошидан буён Россияда 20 киши миллий нафрат асосида содир этилган жиноят қурбони бўлди.

Москва инсон ҳуқуқлари бюроси раҳбари Александр Броднинг Интерфакс ахборот агентлигига билдиришича, 2009 йил бошидан бери Россия бўйлаб миллий нафрат асосида жами 70 та жиноят содир этилган.

Броднинг таъкидича, кўп ҳолатларда Ўзбекистон, Қирғизистон, Вьетнам ва Африка давлатлари фуқаролари миллатчилар қурбонига айланмоқдалар.

Айни пайтда ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатдаги иқтисодий вазиятнинг янада оғирлашуви Россияда миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар кўламининг ортишига сабаб бўлишини тахмин қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG