Линклар

Тожикистонда ШҲТ ҳарбий машқлари бўлиб ўтади


Тожикистон Мудофаа вазирлиги Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатларининг мингга яқин аскари кенг кўламли ҳарбий машқларда иштирок этиш мақсадида Тожикистонга етиб келганини маълум қилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳарбийлари машқларининг асосий босқичи шанба куни Душанбе шаҳрига яқин Фарҳодобод ҳарбий базасида бўлиб ўтади. Унда пиёдалардан ташқари, жанговар учқичлар, вертолётлар ҳамда ҳарбий техника иштирок этади.

Тожикистон Мудофаа вазирлигининг билдиришича, уч кунлик машқлар давомида ҳарбий соҳадаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва халқаро террорчилик ҳамда сиёсий экстремизмга қарши курашда ҳарбийлар тайёргарлигини ошириш мақсад қилинган.
XS
SM
MD
LG