Линклар

logo-print

Мумбайда покистонлик жангари судланмоқда


Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида террор ҳужумлари уюштирган шахслардан бири Муҳаммад Ажмал Касаб устидан маҳкама жараёни бошланди.

Ўтган йилнинг ноябр ойида 10 нафар жангари томонидан Мумбайда содир этилган ҳужумда жами 160 дан зиёд фуқаро нобуд бўлган.

Покистон фуқароси бўлган Ажмал Касаб Ҳиндистон хавфсизлик кучлари томонидан тириклай қўлга олинган, қолган жангарилар эса отиб ўлдирилган.

Покистонда фаолияти таъқиқланган Лашкари Тоййиба гуруҳига аъзо бўлган Касаб ҳиндистонлик ҳакамлар томонидан айбдор деб топилса, у ўлим жазосига ҳукм қилинади.
XS
SM
MD
LG