Линклар

logo-print

Бордюжа: Ўзбекистон КХШТдан чиқмади


КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа "Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқади, дейишга ҳеч қандай асос йўқ", дея баёнот берди.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг Еревандаги учрашуви арафасида гапирган Николай Бордюжа Ўзбекистон вакиллари ташкилотнинг ишчи органларида ўз фаолиятини давом эттираётганини қайд этаркан, Тошкентнинг ташкилот сафидан чиқишига ҳеч қандай сабаб кўрмаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон томони Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг Еревандаги учрашувида қатнашишдан бош тортган эди.

Ўзбекистон ўтган йилнинг декабрида Қозоғистонда бўлиб ўтган норасмий саммитда ҳам қатнашмаган ва ўша пайтда Тошкентнинг бу ташкилотни тарк этишига оид хабарлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Москва назоратидаги бу ташкилотга Ўзбекистондан ташқари Арманистон, Беларус, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон аъзо.
XS
SM
MD
LG