Линклар

Медведев НАТОнинг Грузиядаги машқларини танқид қилди


Россия президенти Дмитрий Медведев НАТОнинг Грузияда режалаштираётган ҳарбий машқларини кескин танқид қилди.

Москвада Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашув чоғида гапирган Медведев ҳарбий машқларнинг ўтказилиши Россия ва НАТО ўртасидаги совуқлашган муносабатларни қайта тиклашга хизмат қилмаслигини таъкидлади.

Ўтган йил август ойида Москванинг Тбилиси билан бўлган ҳарбий можароси ортидан Россия ва НАТО муносабатлари анча совуқлашган эди.

Пайшанба куни Россия НАТОни келаси ой Грузияда режалаштирган ҳарбий машқларни қолдиришга ёки умуман бекор қилишга ундади.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, Грузияда ўтказилажак бу машқлар минтақадаги бунингсиз ҳам оғир вазиятни янада кескинлаштириши мумкин.

Айни пайтда НАТО матбуот вакили мувофиқлаштирилган машқлар ўтказиш режалангани ва унда оғир ҳарбий техника иштирок этмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG