Линклар

Митчелл Фаластин президенти билан учрашди


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Ғарбий соҳилда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг гапирган АҚШ расмийси минтақада иккита давлат ташкил этиш бу ердаги муаммоларга ягона ечим бўла олишини яна бир бор таъкидлади.

Пайшанба куни Жорж Митчелл Қуддусда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан музокаралар ўтказганди.

Бенямин Нетаняҳу АҚШ расмийсига Фаластин давлати ташкил этиш борасида музокаралар бошлашдан аввал фаластинликлар биринчи бўлиб Исроилни яҳудийлар давлати сифатида тан олиши кераклигини таъкидлаганди.
XS
SM
MD
LG