Линклар

Лукашенко ЕИ саммитига таклиф қилинди


Европа Иттифоқи расмийлари Беларус президенти Александр Лукашенкони май ойида Прага шаҳрида ўтказилажак ЕИ саммитига таклиф қилиди. Бу ҳақда Чехия ташқи ишлар вазири Карел Шварценбергнинг Минскка сафари чоғида эълон қилинди.

7 май куни Прагада бошланадиган саммитда ЕИ Совет Иттифоқининг олтита давлатига ўзаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган Шарқий ҳамкорлик ташаббусини расман тақдим этади.

Шарқий ҳамкорлик ташаббусига Украина, Молдова, Грузия, Арманистон, Озарбайжон ҳамда Беларус жалб қилинган.
XS
SM
MD
LG