Линклар

Тошкентлик баптист 15 кунга қамалди

  • Абдулла Искандар

Тошкентлик баптист Павел Ненно диндошларининг фикрича, православ черкови расмий Тошкент режими назарида зарарсиз ҳисоблагани учун ҳам мурувватга ноил бўлмоқда, айни пайтда эркинликни тарғиб қилувчи бошқа насоролар Ўзбекистонда таъқибга учраяпти.

Тошкентлик баптист Павел Ненно диндошларининг фикрича, православ черкови расмий Тошкент режими назарида зарарсиз ҳисоблагани учун ҳам мурувватга ноил бўлмоқда, айни пайтда эркинликни тарғиб қилувчи бошқа насоролар Ўзбекистонда таъқибга учраяпти.

Тошкентлик пастор Павел Ненно 12 апрел куни судга тортилиб, 15 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Буни Неннонинг диндошлари ўзбек режими ўзбошимчалигининг ўта қўпол кўриниши ўлароқ баҳоламоқдалар.

Диний эркинликларни ҳимоя қилувчи Форум 18 ташкилоти вакили Феликс Корлига кўра, Инжил насронийлари баптист черкови аъзоси Павел Ненно 27 март куни қаровсиз болаларга инжил ўргатаëтган пайтида қўлга олинган.

- Павел Ненно бошпанасиз сағир болаларни ўз уйида овқатлантираëтган пайтида милиция ва МХХ ходимлари бостириб кириб, ҳаммаëқни ағдар-тўнтар қилишди. Неннога тегишли китоблар, видеотасмалар, DVD-дисклар, компьютер ва фотоаппарат мусодара қилинди.

Павелни ўша куни қисқа муддат ҳибсда ушлаб туриб, қўйиб юборишди. 8 апрел куни Павел Неннони "нарсаларингизни қайтариб берамиз" деган ваъда билан ИИБ га чақириб, 15 кунга ҳибс қилишди. Ненно 23 апрел куни озодликка чиқади¸ дер экан Феликс Корли Ўзбекистонда диний гуруҳларга нисбатан тазйиқларнинг янги тўлқини бошланганидан хавотир билдирди.

Ўзбекистонлик насроний баптист руҳоний Мурод ҳам шундай фикрда.

- Ҳозир бизнинг қавмимиздан етти нафари устидан маъмурий иш қўзғатилди. Туғилган кунга йиғилишсак ҳам бостириб кириб, тарқатиб юборишмоқда. Тошкентлик баптист руҳоний 15 суткалик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди¸ дейди Мурод.

"Насроний руҳоний ҳам ҳуқуқбузарлик қилиши оқибатида жазога тортилиши мумкин-ку?"¸ деб савол берамиз баптист руҳоний Муродга.

- Бу ҳолатда ҳуқуқбузарлик йўқ. Черков ҳужжатлари қайддан ўтказилмади, деган эътироз бўлиши мумкин, холос. Аммо бунинг учун қамаш керакми? Буни тушунмайман. Менимча, бу Исога ибодат қилгувчиларни қўрқитиш учун қилинмоқда¸ дейди руҳоний Мурод.

Айни пайтда расмий Тошкентнинг насронийларга мурувват кўзи билан қараëтгани ҳам кузатилади.

Яқинда Тошкент православ черкови бутхонаси устига улкан ва янги қўнғироқнинг ўрнатилгани бунга мисолдай кўринади.

Инжил насронийлари баптист черковининг Москвадаги идораси вакили Рувин Волошинга кўра¸ православ черкови расмий Тошкент режими назарида зарарсиз ҳисоблагани учун ҳам мурувватга ноил бўлмоқда.

Қамоққа олинган баптист Павел Ненно эса инсон эркин бўлиши зарурлигини тарғиб қилади. Бу Европа қадрияти¸ европача маданият Ўзбекистон ҳукумати таъбига ўтирмаëтган бўлиши мумкин.

Волошин назарида, Ўзбекистон ўзи тушиб қолган оғир аҳволни хаспўшлаш мақсадида душман яратиш билан шуғулланмоқда.

- Эсингиздами, Нерон Римга ўт қўйганида кимни айблаган эди? У жиноятчиларни айбламади¸ ўғри-каззобларга¸ ароқхўрларга ҳам тил теккизмади. У ўзи учун қасос ола олмайдиганларни, ўзи учун хавфли бўлганларни айблади.

Ўзбекистон ҳукумати ўз атрофида тилсиз қуллар бўлишини истайди ва калимага жуфтланган ҳар бир тилни кесиш учун жазо машинаси яратишди, дейди Волошин.

Волошин назарида, қамоқда қолаëтган пастор Павел Ненно иши режим ўзбошимчалигининг ўта қўпол кўринишидир.

Айни пайтда Форум 18 ташкилоти вакили Феликс Корли Ўзбекистондаги мусулмонлар ҳам ҳукумат тазйиқларига дучор бўлганини айтади.

- Масалан, туркиялик уламо Саид Нурсий китобларини мутолаа қилганлиги учун мусулмонлар узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди¸ дейди Феликс Корли.

Корли назарида¸ Ўзбекистон ҳукуматининг диндорларга қарши олиб бораëтган тазйиқ усуллари дунë ҳамжамиятига ошкор қилиниши керак.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG