Линклар

Митчелл Яқин Шарқ сафарини давом эттирмоқда


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл минтақа давлатлари бўйлаб сафарини давом эттирмоқда.

Бугун АҚШ расмийси Миср президенти Ҳусни Муборак билан учрашди.

Жума куни Жорж Митчелл Ғарбий соҳилда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан музокаралар олиб борди. Бу учрашувда Митчелл Араб тинчлик ташаббуси АҚШ воситачилигида Исроил билан ёнма-ён Фаластин давлати ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган музокараларнинг бир қисми булишини таъкидлади.

2002 йилда тақдим этилган режада Исроилга барча араб давлатлари билан алоқаларни яхшилаш таклиф қилинган. Бунинг эвазига Исроил 1967 йилдаги Яқин Шарқ урушидан сўнг босиб олинган ҳудудларни тарк этиши лозим.

Айни пайтда Исроил қўшинлари жума куни Ғарбий соҳилда олиб борган ҳарбий амалиёт чоғида уч нафар фаластинликни отиб ўлдиргани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG