Линклар

Москвада ўзбек мардикори чавақлаб кетилди


Москвада Ўзбекистон фуқароси номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги Москва милициясидаги манбага таяниб хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, бир гуруҳ ўсмирлар ўзбекистонлик фаррошга ҳужум қилиб, уни дўппослаганлар. Ҳужумчилардан бири Ўзбекистон фуқаросига пичоқ билан ҳамла қилган. Ўзбекистонлик фаррош воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳужум қилган ўсмирлар эса қочишга муваффақ бўлган.

Москва милицияси мазкур ҳолат юзасидан қидирув ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG