Линклар

Аҳмадийнажод ўз армиясига ишонади


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Теҳронда ўтказилган ҳарбий парад чоғида ҳеч бир давлат Эронга ҳужум қилишга журъат эта олмаслигини таъкидлади.

Шунингдек, Аҳмадийнажод Эрон армияси минтақа барқарорлиги кафолати эканини урғулади.

Яқинда Исроил янги бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг Эрон ядровий иншоотларини бомбардимон қилишга буйруқ бериши мумкинлиги борасида хабарлар пайдо бўлган эди.

Бироқ Исроил президенти Шимон Перес бу хабарларни инкор қилиб, ўз ҳукуматида Эрон ядровий дастури атрофидаги бўҳронни ҳарбий йўл билан ҳал этиш режаси йўқлигини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG